TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1335

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,300Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 1414/04/2025 00:37
Kontenut

Kontenut tal-post

#Маснавийдан_сабоқлар 12. БУ ДУНЁ ОХИРАТНИНГ СОЯСИДИР Бугунги кунда, тўғрироғи ҳар бир гапингиздан далил ва исбот талаб қилинадиган бугунги кунда, турли хил зарбулмасал, тўқима ривоятлар у қадар аҳамиятга эга эмасдай, балки, кулгилидай туюлиши мумкин. Аммо, унутмаслигимиз керакки, Аллоҳ таоло ҳам Қуръонда шундай мисоллар, ўхшатишлар, қиссалар келтиради. Бу эса, инсонга ўз сўзини яхшироқ англатишнинг усулларидан ҳисобланади. Ҳар нарсани далилга қараб ўлчанавермайди. Гоҳо ақл билан, гоҳо нақл билан иш кўрамиз. Мавлоно ҳазратлари келтирган мисоллар, масаллар, ривоятлар зоҳиран содда кўрингани билан чуқурроқ ёндошсангиз чуқурроқ маънолар топаверасиз. Хуллас, у зотнинг қаламидан яна бир зарбулмасални келтирамиз: Бир қуш осмонда учиб юраркан, унинг сояси ерга тушиб турар, гўё ерда қанот қоқиб кетиб борарди. Қуш овлагани чиққан овчи қушнинг ўзигамас, соясига қараб ўқ ота бошлайди. Ортидан чопиб-югуриб, ўзидаги барча имкониятларни (ўқларини, кучини) бой беради. Натижада, шунчаки чарчагани ва умрини, вақтини беҳуда ўтказганини қолади Ўқ узар ул сояга, ўқ, басма-бас, Унга ўқдони бўшалса, бўлди, бас. Ўқ туганди, сояга отди уни, Соя қувлаб, ул совурди умрини. Ташқаридан кузатган оқил кимсага овчининг бу иши нақадар кулгили ва аҳмоқона туюлса, дунё ортидан қувгувчи кимсаларнинг ҳолатлари ҳам орифлар наздида худди шундай. Дунё шу дунё, маишатлар шу дунёники деб айшу ишратга берилган, дабдаба-ю асъасалар ортидан қувган, ҳою ҳавас чангалида тутқун, оқибатда дунёга нима учун келганини унутиб қўйган кимсалар ўша овчи кабидирлар. Ҳа, азизлар! Бу дунё охиратнинг соясидир. Буни билиш учун бироз бошингизни кўтаришингиз кифоя. Агар овчи бошини ердан узиб, осмонга боққанда эди, у қўлга киритмоқчи бўлган нарса аслида самода эканини англаган бўларди. Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида кўп ўринларда ақл юргизишимизга ишора қиладики, токи ҳақиқатни топайлик, соялар ортидан чопмайлик. Балки, бу соялар, аломатлар, белгилар бизга ҳақиқатни топишимизга ёрдам берсин! Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy