Kontenut tal-post
ТАСАВВУФ ҲАҚИДА ҚАЙСИ КИТОБЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК? Кўпчилигимизга Тасаввуф ҳақида етарли билим ёки тушунча кам бўляпти. Ёки Тасаввуф ҳақида тушунча бору, шу бўйича яна-да, билимни кенгайтиришни ўйлаб юрамиз. Бунинг учун баъзи қўлланма ва китобларга эҳтиёж туғилади. Қайсини ўқиш керак ва нимани ўқиш керак? Бугун шу саволга тўхталамиз. Аввало Тасаввуф бу ҳол илми ҳисобланади, шу боис бу илм китоблардан эмас, устозлардан ўрганилади. Аммо китоблар ҳам Тасаввуфга катта йўл очиши очиқ ҳақиқат. Зеро, китоблар руҳий қувватимиз, руҳий бойлигимизни зиёда қилади. Тасаввуф бу оқим ёки бир фирқа эмас, балки у Ислом динининг моҳиятидир. Шунинг учун ҳам кўплаб, тариқат машойихлари моҳиятни ёритиб берувчи китоблар ва рисолалар ёзиб қолдирганлар. Аслида, ҳар қандай китоб ўз мутахассиси томонидан ёзилсагина ҳаққоний ва рост чиқади. Шунинг учун Тасаввуф китобларини танлашда ўз аҳлими, ўз аҳли эмасми билиб қўйган яхши. Қуйида биз Тасаввуф тушунчаси, умуман руҳониятимизни бойитадиган китобларни санаб ўтмоқчимиз. Аввало ушбу муаллифларнинг барча китобларини ўқиш тавсия қилинади: 1. Абу Ҳомид Ғаззолий роҳматуллоҳи алайҳи; 2. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи; 3. Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу; 4. Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу; 5. Ҳазрат Алишер Навоий роҳматуллоҳи алайҳи; 6. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий қуддиса сирруҳу; 7. Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ; Шунингдек, мумтоз адабиётимиз бошдан-охир тасаввуфдан иборат. Тасаввуф ҳақида алоҳида тушунча бермаса ҳам, Илоҳий муҳаббат тараннум этилади. Замонамиз олимларидан раҳматли устоз Нажмиддин Комиловнинг "Тасаввуф" китоби ҳам яхши қўлланма ҳисобланади. Маҳмуд Асъад Жўшон, Усмон Нурий Тўпбош, Сайфиддин Сайфуллоҳустозларнинг ҳам Тасаввуф ва Илоҳий ишққа оид китоблари жуда гўзал, ўқишга арзирли, яхши китоблар. Бу каминанинг қисман берган тавсиялари бўлди. Чуқурроқ ўрганаман деганлар учун бу рўйҳатни яна-да бойитиш мумкин. Аллоҳ Билгувчироқдир. Ҳурмат билан камина ходимингиз Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy