TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Тасаввуфий_истилоҳлар НУЖАБОЛАР КИМЛАР? Нужабо نجبا – олий зот бир тоифа авлиёларки, улар фақат инсонларнинг фойдаси учун фаолият кўрсатадилар. Ва барча яратилганларнинг юкларини ташиб, ғамларинин кетказишга ҳаракат қиладилар. Уларнинг одамлар ҳаққига қилган дуолари мустажобдир. Уларнинг адади баъзи манбаларда 70 киши дейилса, яна бир манбаларда 40 киши деб кўрсатилган. У зотлар саҳий, хоксор, тоат-ибодатга берилган, Ҳаққа ва халққа одобли кишилардир. Шунингдек, жудаям сабрли, қадарнинг яхши-ю ёмонига рози, кўп шукр қилувчи, ҳаёли кишилардир. Аллоҳ бу зотларнинг ўринларини ҳеч қачон бўш қолдирмайди. @Rahimjon_Aliy