TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
ДЕВОНА ҚИЛДИ ИШҚ МАНИ Ман кимга айтай, дўстларим, девона қилди ишқ мани, Садпора қилди юраким, девона қилди ишқ мани. Тун-кечалар дод айласам, ҳар дам сани ёд айласам, Ишқингда фарёд айласам, девона қилди ишқ мани. Шому саҳар гирён бўлай, йўлунгда саргардон бўлай, Охир санга қурбон бўлай, девона қилди ишқ мани. Ҳамдам бўлай майхонага, сокин бўлай бутхонага, Бошим қўяй остонага, девона қилди ишқ мани. Ишқ аҳлига ҳамдам бўлай, Ҳақ йўлига маҳкам бўлай, Даргоҳига маҳрам бўлай, девона қилди ишқ мани. Девонайи шайдо бўлай, ман толиби Мавло бўлай, Халқ элига расво бўлай, девона қилди ишқ мани. Машрабга қил лутфу карам, ваҳдат шаробин дамбадам, Эй соҳиби Лавҳу Қалам, девона қилди ишқ мани. Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy