TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1390

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,510Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatApr 2424/04/2025 10:17
Kontenut

Kontenut tal-post

#Маснавийдан_сабоқлар 21. КЎНГИЛ ЎЗ АҲЛИГА ЧОПАДИ (725-байт) Биласизми, бу дунё гўё оҳанрабодек. Инсон жисман ва руҳан жуда мураккаб ва комил яратилган. Масалан кўнгил билан ўй-хаёлларнинг боғлиқлиги. Доимо улар ўзаро бир-бирлари билан ҳамнафас. Бирининг бирига таъсири юқори. Нимани кўп ўйласез қалбингизга шу нарса ўрнашади, нима қалбингизда кўп ўрнашган бўлса, ўшани кўп ўйлайсиз. Энди бу бизнинг ичимиздаги олам, яна ҳам қизиғи, шу ички олам билан атрофимиздаги ташқи олам ҳам шундай боғлиқ. Ташқи олам эса бизга ўз ички оламимизни ошкоралаб беради. Ичимизнинг далили ташқи оламга боғланганимизга кўрадир. Биз ташқаридан эмас, айнан ичкаридан киммиз? Бу бизнинг атрофимиздаги одамлар, дилдан суҳбатлашадиган инсонлар, дўстларимиз орқали билинади. “Дўстингни кимлигини айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”, дейилганидек. Мавлоно ёзадилар: Тортадир дил аҳли диллар ёнига, Тортадир тан сув ва гил зиндонига. (Одил Икром таржимаси) Агар Сиз Дил аҳли бўлсангиз, дил аҳли ёнига, руҳияти бой кишилар томон чопаверасиз. Токи, руҳингиз ором ва таскин топсин. Агар вужуд, тан аҳли бўлсангиз обу гилга, яъни моддиятга қараб, уй-жой ғамида, еб-ечиш илинжида, ҳою ҳавас томон югурасиз. Ва бу югуриш зиндондир. Қайда кўнгил кишиси бор экан, у яна бир кўнгил кишисини излагиси, уни топгиси, у билан қалбига сакинат киритишни истайди. У ўз руҳиятини бойитишни, камолга етказишни истайди. Табиийки ташқи олам ичимиздан қаттиқ истаган нарсамизга албатта рўбарў қилади. Мол-дунё аҳли, мол-дунё аҳли билан тез тил топишади. Охират аҳли, охират аҳли билан. Дўстлар, жўралар, улфатлар кўп, лекин уларнинг ичидан биттаси билан дилдан гаплаша оласиз. Бошқалар билан ҳам зўрсиз, лекин Сиз билан бемалол маза қилиб суҳбатлашадиган битта бўлса бор ёки йўқ. Бизни эса фақат ўша дўст ўзига тортади. Бу ўша тортишишдир. Бу ўша оҳанрабодир. Раҳимжон Али https://t.me/Rahimjon_Aliy