TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Муҳаммад ибн Фазл ал-Балхий дейди: “Билимлар уч хил бўлади – Оллоҳни таниш илми, Оллоҳ билан робита (боғланиш) илми, ладуний илм”. Ладуний илм — маърифатни Оллоҳ таоло фақат ўз пайғамбарларига ва азиз – авлиёларга ато қилади. Ладуний илмга оддий воситалар билан эришиб бўлмайди. Оллоҳни таниш илми орқали биз бажарилиши шарт бўлган шариат қонун-қоидаларини билиб оламиз. Уни “шариат илми” деса ҳам бўлади. Оллоҳ билан робита (боғланиш) илми авлиёлик даражаси ва мақом манзиллари ҳақида билимга эга бўлишдир. "Кашфул маҳжуб" китобидан @Rahimjon_Aliy