TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1432

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,730Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatMej 404/05/2025 14:45
Kontenut

Kontenut tal-post

МАНА АЗИЗЛАР СУҲБАТИГА ҲИММАТ Ҳазрати Махдуми Аъзам Даҳбедийнинг «Мақомати Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний» асарларида нақл қилинишича, Ҳазрат Хизр алайҳис салом Ҳазрат Абдулхолиқ ҳузурларига келардилар. Шу пайт Ҳазратнинг ҳамма шогирдларини уйқу босарди. Суҳбат тугаб, Хизр алайҳис салом кетганларидан сўнг шогирдлари беихтиёр уйқудан уйғонарди. Шогирдлар орасида энг ёши ҳисобланган Хожа Муҳаммад ар-Ревгарий Хизр алайҳис салом суҳбатларидан баҳраманд бўлай деб, кўзларига туз сепадилар ва оғриқнинг қаттиқлигидан у кишига уйқу ғалаба қилолмайди. Натижада улуғларнинг суҳбатидан баҳраманд бўладилар. Бу ҳолни кўриб Хизр алайҳис салом Хожа Орифга дейдилар: «Сиз Ориф бўлгайсиз, иншаоллоҳ!» Хожа Хизр алайҳис салом нафасларининг барокатидан бутун дунёга Хожа Ориф номи билан машҳур бўлдилар. @Rahimjon_Aliy