TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1436

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,720Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatMej 505/05/2025 12:01
Kontenut

Kontenut tal-post

БЕДИЛДАН БИР БАЙТ БАЙТ: Кас намефаҳмад забони сўхтан тақрири шамъ, Дар миёни анжуман мебоядам танҳо нишаст. ТАРЖИМА: Англамас ҳеч кимса куйган шамънинг изҳорини, Ўлтурурман анжуманда доимо танҳо ўзим. ЛИСОНИЙ ТАРЖИМА: Шамнинг куйган тили унинг изҳори ҳоли эканини ҳеч бир кимса англамайди. Мен ҳам бамисоли шамъ анжуманда танҳо ўлтирарман... ШАРҲ: Орифларнинг танҳолиги илоҳий файзу футурга мазҳардир. Бу ёлғизликнинг ҳудуди чексиз, лисони мастур, шукуҳи маҳрурдир... Бу ёлғизлик доимий руҳий озодликдир. Ўзликка чекинмасдан, узлатни ихтиёр этмасдан туриб, дил жавҳарини бунёд қилиб бўлмас. Ҳақиқат орифлар кўксидаги муқаддас сирдир. Асрор қалбдаги муқаддас ҳақиқатдир. Ишқ---гавҳардек бебаҳо асрор. Асрор---қалбдаги бебаҳо Ишқ... Аҳли анжуман орифлар асрорини англаб етишга қодир эмас. Анжуман аҳли ҳақиқатдан узоқдирлар. Чунки анжуман аҳли ҳеч қачон маҳрами роз бўлолмас. Анжуман аҳлининг рўзгори фанофиллоҳ ошиқнинг субҳи содиқдаги бир оҳига арзимайди! Асл ҳақиқатни англашга муяссар бўлган орифларнинг тийнати оташдир. Улар тенгсиз Ҳусн ҳажри азобида куядилар. Уларнинг рўзгори (яшаш тарзи) Дунё рўзгорига мутаносиб эмас. Бинобарин, Дунё рўзгори хусрон (залолат) ила ўралмишдир... Мавлоно Румий айтганларидек, «Офат анжуманда, офият хилватдадир». Илоҳий ишқ асрордирким, кимсага сўзланмагай, изҳор этилмагай. Шу сабабли орифлар ёнаётган шамъга менгзаюрлар. Ёнаётган шамънинг куйган забонини ҳеч кимса англамас. Англаган зотлар-да шамъ каби куйгай... Ёнаётган шамъ---улуғ асрордир. Орифлар ўз ишқу маърифатлари, ҳолу ирфонлари билан анжуман ўртасида ёнаётган шамъ бамисоли. “Анжуманда хилват” ана шу ҳолатдир... -------------------------------------------------- Неъматуллоҳ Иброҳим таржимаси ва шарҳи @Rahimjon_Aliy