Kontenut tal-post
Орифа аёллар АМИНАИ РАМЛИЙЙА Авлиё аёллардан. VIII аср охирларида Қуддус яқинидаги Рамла шаҳрида яшаган. Туғилган йили аниқ эмас. 815 (ҳижрий. 200) йилда вафот этган. Аминаи Рамлиййа илмининг ниҳоятда юксаклиги билан аёл валиялар орасида машҳурдир. Қалбидан дунёнинг шон, шуҳрат ва молига заррача жой бермасди. Нафсининг завқ ва орзуларидан бутунлай узоқ яшар, ҳар доим Аллоҳ таолога ибодат билан машғул бўларди ва дуо қиларди. Ҳаром ва шубҳалардан қочишини, ҳар бир амални Аллоҳ ризоси учун қилишини ҳамма биларди. Шунинг учун уни таниганлар мудом дуосини олишни истардилар. Ҳатто замоннинг буюк валийларидан бўлган Бишр Хофий ҳазратлари ҳам ундан муттасил дуо сўрарди. Кунларнинг бирида Бишр Хофий ҳазратлари касал бўлиб қолди. Кекса ёшда бўлгани ва мўнкиллаб қолгани ривоят қилинган ушбу буюк валия Рамладан йўлга чиқиб Бишр Хофийнинг зиёратига келди. Ўша вақтда ҳанбалий мазҳабининг асосчиси Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳам беморнинг зиёратига келган эди. У Бишр Хофийнинг ёнида ўтирган кампирнинг кимлигини сўраганида унинг Аминаи Рамла экани айтилди. Буни эшитган Имом Аҳмад ибн Ҳанбал дарров ўзининг дуога эҳтиёжи борлигини айтди ва ундан дуо сўради. Шунда Аминаи Рамлиййанинг бундай дуо қилгани ривоят этилган: “Эй Аллоҳим! Бишр Хофий ва Аҳмад ибн Ҳанбал жаҳаннам азобидан қутулишни истаса, уларни қутқар ва афу эт. Эй марҳамати ва саховати мўл Аллоҳим! Сен марҳаматлиларнинг энг марҳаматлисисан…” @Rahimjon_Aliy