TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Азизлар, солиҳлар зикри, сиддиқлар зикри, аҳли тақво, аҳли ибодат зикри қалбларимизга тириклик бахш этади. Уларнинг сўзлари, гўзал-ибратли қиссалари кўнглимизни эритиб, уларга ҳавас ва муҳаббатни авж олдиради. Аллоҳ сари йўлга рағбат бошлайди. Келинглар, бугун буюк ориф, обид, солиҳ, парҳезкор, зоҳид, ошиқ БИШР ИБН ҲОРИС АЛ-ҲОФИЙ ҳазратлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ким у зот ҳақида нима билса, нимани "топса" изоҳларда қолдирайлик. Билганларга такрор, билмаганларга янгилик бўлиб қолади. Ушбу изоҳни очиқ деб эълон қиламиз. Бишр Ҳофий ҳазратларини зикр қиламиз. Аллоҳ тавфиқ ва мадад берсин!