TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1499

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,220Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatMej 2323/05/2025 09:50
Kontenut

Kontenut tal-post

МАВЛОНО ОСМОНИДА ПОРЛАГАН ҚУЁШ (Шамсиддин Табризий ҳақида битиклар) Бутун оламлар Тарбиячиси, Ҳикмат ва беҳисоб илм Соҳиби Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Пайғамбарлар Саййиди Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам жанобимизга дуруди саловатлар билан бошлайман сўзимни! Бу дунёда юзлаб илмлар бор, бу илмларнинг минглаб, миллионлаб аҳли бор, у аҳллар ичра ҳар илмнинг ўнлаб моҳир устозлари бор. Диний илмнинг ўзида қанчалаб йўналишлар, қанчалаб йўллар мавжудки, бу илмларнинг усталари — олимлардир. Олимларнинг илм чашмалари Пайғамбар алайҳис саломлардир! Уларни Аллоҳ таоло маъсум қилиб яратди, Ўзи таълим берди, Ўзи илҳом берди, Ўзи ўргатди. Аллоҳ таолонинг бизга маълум бўлган ва бўлмаган кўплаб илмлари бўлиб уларни оми ва хос бандаларига неъмат қилиб берди. Аллоҳнинг илмлари қаторида шундай бир илм борки, у илм бир сирдир! У илм Аллоҳ ҳузуридаги бир илмдир! У илм қалб билан, ғайб билан боғлиқ бир илмдир! У илм ҳақиқат аҳлларининг чироғидир! У илм баракотли бир илмдир! У илмни кимдир "ладуний илм" дейди, кимдир "ботиний илм" дейди. У илмни англаганлар, у илмга эришганлар у илмнинг сирини сир тутдилар! У илм билан ҳақиқатга эришилади! У илм билан Аллоҳ севилади, сирлар очилади, тугунлар ечилади! Аллоҳ таоло баъзи бандалари сабаб бу илм эгаларини воқиф қилиб туради. Масалан, Мусо алайҳис салом билан Ҳизр алайҳис салом қиссасини Аллоҳ баён этди. Улардан кейин Муҳаммад алайҳис салом билан Увайс Қароний қуддиса сирруҳу ўрталаридаги руҳий-маънавий алоқаларни ҳам айтиш мумкин. Бу каби ўзга илм соҳибларини Аллоҳ таоло бот-бот бандаларига ошкор қилиб туради. Шунингдек, яна бир Осмон ва Қуёш бор эдики, у Қуёшсиз Осмон зулмат эди, қоронғуликда эди, саноқсиз юлдузларию чексиз жилвалари яширин Осмон эди. Бирдан у Осмонда Қуёш жилва қилди, у ўз гўзалликларини оча бошлади. Ғафлат қотган қатламлар узра нурини ёғдира бошлади. Ҳа! У Осмон — Мавлоно Румий, Қуёш — Шамс Табризийдир! Мавлоно Румийнинг зоҳирий илмлари авом олдида бир ёруғлик, бир нур эди. Аммо хослар ҳузурида зулматдан бошқа нарса эмасди. Шунданми, Ҳазрати Шамснинг ташрифлари Мавлононинг дунёсини остин-устун қилиб юборди. "Ахир, қаердан биласан, балки ҳаётингнинг ости устидан кўра яхшироқдир!" (Шамс Табризий ҳазратлари). Мавлоно шундан кейин бутун коинот, бутун борлиқ сири бўлмиш Муҳаббат Йўлидан бориб, ошиқлик ва маъшуқлик мақомларини обод қилди. "Аллоҳга етказувчи йўллар кўп, мен Муҳаббат йўлини танладим" (Мавлоно Румий ҳазратлари). Аммо Мавлоно ва Табризийдек улуғ зотлар орасига шайтон ҳийлалари сабаб айрилиқ тушди. Шамснинг муҳаббати Мавлоно кўксини бир най мисолига келтирди... Тингла, бул най не шикоят айлагай, Айрилиқлардин ҳикоят айлагай... (Одил Икром таржимаси) Ҳазрати Румий ижоди гуркирай бошлади, сатрлар қуйилиб келарди. У ҳақиқатан бир най эди, Илоҳий бир най. У бутун қалби яралар, диллари поралар, синиқ кўнгиллар номидан куйларди. Ҳажр саҳроси аро Висол чаманларининг ҳуш бўйларини таратарди. Шамс Табризий элтган Илоҳий Муҳаббат "Девони Кабир" каби "Маснавийи маънавий" каби шоҳ асарларни башариятга тақдим этди. Ҳа, у бир Шамс (Қуёш) эди. У кўнгиллар осмонида Мангу Қуёшдир. У ўша ердан барқ уриб туради. Ва башариятга қарата: "Ишқ бир сафардир. Бу сафарга чиққан ҳар бир йўловчи истаса-истамаса сочи учидан оёғи тирноғигача алмашади. Бу йўлларга шўнғиб ўзгармаган одам йўқ", дея хитоб қилади. Ва яна: "Нафсини сийлаганлардан эмас, нафсини таниганлардан бўл", дейди. Муҳаббатга чақиради, инсонларни ёмон кўрмасликни ўргатади: "Айбсиз, нуқсонсиз Аллоҳни севиш осон. Энг қийини савобу гуноҳлари билан мана шу инсонларни севишдир!" Улуғ зотлар ҳамиша бирлашишни, ажралмасликни, чиройли хулқни, чиройли амалларни тарғиб қилиб, чақириб, ўргатиб келадилар. "Шайтонни ичингдан изла!" дейди Ҳазрати Шамс. Одамларни ўзини танишга даъват этади ва айтадики: "Бошқалар билан эмас, фақат ўзи билан машғул инсон сўнгида мукофот ўлароқ Яратганни танийди!" Яратганни ҳақиқий, чинакам маънода таниш жумламизга насиб этсин! Раҳимжон Али 20.09.22 @Rahimjon_Aliy