Kontenut tal-post
Бундан анча йиллар аввал бир нарса ўқиб қолгандим. Аниқ манба ва айнан ким эканлари умуман ёдимда қолмаган, афсус. Ўшанда бир солиҳ инсон валий бир зот билан узоқ муддат сафарда бўлади. Сафар асносида жуда қаттиқ жазирамада, саҳроларда юришади, лекин у валий зот бирор марта иссиқдан шикоят қилмайдилар. Қаранг, нақадар улкан ризолик! Нақадар Роббига одоб! Нақадар инсоний камолот! Биз учун оддий ҳисобланган "бугун жуда иссиқ бўп кетди", "бугун жуда қийналиб кетдим", "иссиқ қаттиқ бўляпти" каби шикоятомуз сўзларга ҳатто парво ҳам қилмаймиз. Азиз зотлар ўшани ҳам айтишмаган, қадарга шу қадар рози яшашган. Сўзларини тарозуда тортиб, сўнг сўзлашган. Очиғи, ҳар йил кунлар исиб, жазирама бошланган вақтларда ўша зотни эслайман. Шикоят қилмаслик ҳам нақадар улкан иш эканини англаб етаман! Бизга Аллоҳни танитган, У билан буюк одобларни таълим берган азизлардан Ўзи рози бўлсин, дейман. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy