Kontenut tal-post
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли каналимиз обуначилари, азиз мўмин-мусулмон биродарлар! Аввало, икки муборак кунни бир кунга жамлаган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Саййидимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг аҳли байт, зурриётларига салоту саломлар бўлсин! Бугунги кунда қилинаётган қурбонликлар Даргоҳи Илоҳийда мақбул бўлсин, ҳожиларимизнинг ҳажлари мабрур (қабул қилинган) ҳажлардан бўлсин! Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот, барчамизга икки дунё саодати насиб қилсин! Муҳаббат аҳлига муҳаббат, ҳайрат аҳлига ҳайрат, шавқ аҳлига завқу шавқлар ато этилсин! Ўзидан бегона қилмасин ва Ўзининг Муҳаббатига ошно қилсин! Қурбон ҳайити ва жума айёми барчамизга муборак бўлсин! @Rahimjon_Aliy