TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Мўътабар зотлардан бирининг тушига Муҳаммад алайҳиссалом кириб, Саъдий билан баҳслашгани учун унга танбеҳ берган. Уни тан олмайдиган бир улуғ киши кечаси туш кўрса, осмон эшиклари очилиб, қўлида нур табақлари билан фаришталар чиқиб келишади. Унинг: «Бу не нурдир?» деган сўровига: «Бир байти Аллоҳ таолоға мақбул тушган Шайх Саъдий учундир!» деб жавоб беришади. Мана ўша байт: Барги дарахтони сабз дар назари ҳушёр, Ҳар варақи дафтaрест маърифатӣ Кирдигор. Мазмуни: «Ҳушёр киши назарида яшил дарахтларнинг ҳар бир япроғи Яратувчи маърифати дафтарининг бир варағидир». "Маърифат ёғдуси" китобидан @Rahimjon_Aliy