Kontenut tal-post
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи. Гумон ҳам икки хил бўлади. Яхши гумон бор, ёмон гумон бор. Гумондан қутилиш имконсиз, аммо уни яхши гумонга айлантириш мумкин. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда:«Мен бандамнинг гумонидаман. Банда яхшиликни гумон қилса, яхшилик кўради, ёмонликни гумон қилса, ёмонлик кўради...» деган. Бизнинг атрофга, бўлаётган воқеаларга, қадаримиздаги ишларга нисбатан гумонимиз қандай бўлса, бу Аллоҳга нисбатан бўлган гумонимиздандир. Агар доимий ёмон гумонда бўлсак, демак, Аллоҳга ёмон гумонда эканмиз. Бунинг давоси, фақат Аллоҳни кўп зикр қилишдир. Аллоҳни кўп зикр қилиш, Унга нисбатан муҳаббатни зиёда қилади. Аллоҳга муҳаббат зиёда бўлгани сари, Унга гумон ҳам гўзаллашади. Натижада, атрофга, одамларга, қадарга ҳам гумон чиройли бўла бошлайди. Аллоҳ яна ҳам Билгувчироқдир. @Rahimjon_Aliy