Kontenut tal-post
ТАБАССУМ ҚИЛИНГ! Мусулмоннинг энг гўзал хулқларидан бири бу одамларга табассум қилиш, очиқ чеҳрали бўлишдир. Бу амал гарчи кичик кўринса-да, одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни кучайтиради. Турли низоларни олдини олади, бошқаларга хам яхши кайфият улашади. Жамиятда очиқ чеҳрали одамларнинг кўпайиши инсонларнинг ғам-ташвишларини енгиллатади. Аслида табассум қилиш учун шароит, ортиқча куч-қувват талаб қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам доимо саҳобаларга очиқ чехра билан муносабатда бўлганлар, Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу шундай дейди:“Мен Аллоҳнинг Расулидан кўра очиқ чеҳрали кишини кўрмадим” (Термизий ривояти). Ҳатто уламолар бу амални эҳсон қилиш даражасида эканини таъкидлаб, унга ажр берилади дейишган. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадисни келтиришган. Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:“Биродаринг юзига қараб табассум қилишинг сенинг хайру эҳсонингдир”дейилган (Термизий ривояти). Келинглар, биз ҳам доимо табассум қилишни одат қилайлик. Сабаби табассум қилиш юқумли бўлиб, бошқаларга ҳам яхши кайфият улашасиз. Бу билан жамиятимизда ҳасад, кўра олмаслик, душманчилик, низо каби салбий иллатларни олдини олган бўласиз. Оз қувват сарфлаб, кўпгина ажрга эришасиз, иншааллоҳ. (Интернетдан олинди) @Rahimjon_Aliy