TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
* * * Сени Лайлию Раънодек ажойиб дилрабо дерлар, Мени Мажнуни ҳайрондек кўйингда бир гадо дерлар. Ажабдур эй шаҳи хўбон кечаю кундуз ишқингда, Ҳамиша мен наво қилсам, доғи сен бенаво дерлар. Боқибон эл сори, жоно, юзингдин бир ниқоб олсанг, Руҳингни чун моҳи анвар, тажаллийи Худо дерлар. Табассум айлабон токи, назар қилсанг гўристонға, Туриб гўрида барча мурда, унга ҳасрато дерлар. Кўрубон баъзи ошиқларки, ҳалқа-ҳалқа зулфингни, Азалдин бирга солғон бу ҳама занжири по дерлар. Юриб сўрдим табиблардин надур бу дардима дармон, Табиб айтурки, эй нодон, бу дардни бедаво дерлар. Отининг хоки роҳига Залилий юзини сурди, Нидо келдики қасрингдин, кўзинг сур, тўтиё дерлар. Муҳаммад Сиддиқ Залилий @Rahimjon_Aliy