TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1591

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet3,730Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatĠun 1313/06/2025 05:38
Kontenut

Kontenut tal-post

Зуннун Мисрий Қоҳирадаги ал‑Муқаттам тоғида бир солиҳ киши яшаши ҳақида эшитиб, унинг зиёратига бордилар. Зуннун ҳазратлари унинг ҳузурида бир қанча пайт турдилар. Қачон кетишни истаб, у солиҳ кишидан дуо қилишларини сўраганларида, солиҳ киши: "Аллоҳ сизни Ўзига яқинлаштириш билан ҳамроҳ қилсин", деб дуо қилди. Зуннун: "Яна зиёда қилинг!" дедилар. Солиҳ киши: "Аллоҳ кимни ўзига яқинлаштирса, унга тўрт нарсасиз ҳам тўрт нарсани бераверади. – Талаб қилмаса ҳам илм беради. – Мол‑дунёсиз ҳам беҳожатлик беради. – Қариндош уруғсиз ҳам азизлик беради. – Жамоасиз ҳам унсу улфатни беради. Мана шу нарсалар сенга кифоя қилмайдими?" деб айтганида, Зуннун йиғладилар ва: "Тўғри! Аллоҳга қасам етарли, балки керагидан ортиқча ҳам", дедилар. Аллоҳ Ўзига яқинлаштириш билан барчаларимизни унсу улфат қилсин! @Rahimjon_Aliy