TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1599

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet3,740Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatĠun 1414/06/2025 15:58
Kontenut

Kontenut tal-post

Тасаввуфда тавба ҳам уч хилдир: Толиб тавбаси; Солик тавбаси; Ориф тавбаси. Тавба манзилида (мақомида, бекатида, довонида) толиб нафақат қилган гуноҳлари ва хатоларидан воз кечиб қаттиқ пушаймон бўлибгина қолмай, балки у баданини гуноҳлардан тозалаши, гуноҳу хатоларнинг иси бадандан келишига чек қўйиши лозим. Бунинг учун толибдан Аллоҳга истиғфор айтишни кўпайтириши талаб қилинади. Солик тавба манзилида гуноҳлар, хатолар тўғрисида ва ҳатто, улардан пушаймон бўлиш, қайғуриш, истиғфор айтиш ҳақида ўйламайди, балки у ҳар сонияда ва ҳар лаҳзада Аллоҳнинг жамолини талабида зикрда бардавом бўлишга уринади. Чунки у толиблик даврида ўзининг нафсини туғёндан тийиб бўлган, уни ўзига бўйсундира олган, қалбини ғафлатдан уйғотиб, унга янги ҳаёт бахш этиш даражасига етишган бўлади. Ориф эса тавба манзилида гуноҳлардан қутилган, нафсни туғёнлардан халос қилиб бўлган ҳолатда бўлиб, у энди ўзлигини йўқотган, Хожаси Аллоҳ бағридан қўним топган бўлади. Бундай даражадаги орифдан қандай қилиб гуноҳу хатолар содир бўлсин?! Фақат зикр тўхтаб қолганидагина ёки ғафлат босганидагина ориф гуноҳлар, хатолар, нафснинг туғёни тўғрисида тафаккур қилади. Шунинг учун авлиёлардан Шайх Зуннун Мисрий қуддиса сирруҳу: “Авомлар гуноҳлардан тавба қиладилар, хослар эса ғафлатлардан тавба қиладилар”, – деганларида мутлақо ҳақ эдилар. @Rahimjon_Aliy