TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1605

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet11,200Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatĠun 1616/06/2025 03:26
Kontenut

Kontenut tal-post

ОЛЛОҲ ТАОЛО НУР БЕРМАСА, НУР ҚАНДАЙ БЎЛСИН? Баъзи буюк зотлар тавбалари сабаби ҳақида шундай дейишади: «Бир куни чалқанча ётган эдим. Шу пайт қушларнинг тасбеҳ айтаётганларини эшитдим. Шу ондан бошлаб дунёдан юз ўгириб, Роббим Оллоҳга юзландим. Муршид талабида сафарга чиқдим. Йўлда Аббос отаси Ҳизр алайҳиссаломга дуч келдим. У зот менга шундай дедилар: — Сен Абдулқодир Жилоний қуддиса сирруҳунинг ҳузурларига бор. Мен унинг мажлисида бўлганман. У шундай деган эди: “Агар Оллоҳ таоло бир бандасига ўз тарафидан жазба (илҳом) берса, уни менинг олдимга юборур.” Мен Абдулқодир қуддиса сирруҳунинг ҳузурларига бордим. У зот мени кўриб шундай дедилар: — Парвардигори олам қушлар тили орқали сенга жазба берган экан. Бундай шахсга кўп яхшиликлар берилган. Хуш келибсан, марҳабо! Сўнгра яна дедилар: — Бу оламдаги барча нарсалар сени ҳидоятга етказувчи, Оллоҳ таолонинг мавжудлигига очиқ ва равшан далиллардир. Сенга кечаю кундуз тавҳидга маҳкам ёпишиш вожибдир. Чунки тавҳид — зикрлар ва ибодатларнинг энг афзалидир. Оллоҳ таоло айтади: “Албатта, Оллоҳнинг зикри энг улуғ нарсадир.” Чунки зикр — бандани Оллоҳнинг ҳузурига, ҳатто У Зотни кўришга етказувчи воситадир. Аммо булар фақатгина Оллоҳнинг инояти билан бўлади. Кимгаки Оллоҳ таоло нур бермаса — у учун ҳеч қачон нур бўлмайди. Қалб унинг зикрига улфат бўлган эй зот, Ўзингдан бошқаси исталмаган зотсан. Замонлар ҳам, тунлар ҳам йўқ бўлганда, Қалбда хоҳишинг — ёқимли зотсан. "Руҳул баён" тафсиридан @Rahimjon_Aliy