TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1613

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet8,230Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatĠun 1717/06/2025 02:16
Kontenut

Kontenut tal-post

Пешво, имом, ориф, зоҳидлар саййиди Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Адҳам ибн Мансур ибн Язид ибн Жобир Ижлий Шомда истиқомат қилганлар. Қурайшийнинг «Рисола»ларида шундай дейилган: «Иброҳим ибн Адҳам Балхнинг боёнларидан. Ов пайтида тулки ёки қуённинг орқасидан қувлаётганларида, ғойибдан: «Сен шу нарса учун яратилдингми, шунга буюрилдингми?!» деган овоз келади. Уни эшитибоқ, отдан тушадилар. Оталарининг чўпонларини учратиб, унга от, кийим-бош ва бошқа нарсаларини берадилар-да, чўл-биёбонга чиқиб кетадилар. Суфён Саврий ва Фузайл ибн Иёз билан дўстлашадилар. Шомда яшайдилар. Ўроқчилик ва боғ қоровуллиги ортидан тирикчилик қиладилар... @Rahimjon_Aliy