TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Иброҳим ибн Адҳам ҳазратлари кўйлаксиз, яктак киярдилар. Ёзда тўрт дирҳамлик кўйлак ва иштондан бошқа нарса киймасдилар. Муқимлик пайтларида ҳам, сафарда ҳам рўза тутардилар. Кечалари ухламасдан тафаккур қилардилар. Мардикорлик қилганларида иш ҳақларини дўстларидан оларди, ўзлари пулни ушламасдилар. «Бунга кўнглингиз тусаган нарсани олиб енглар», – дердилар. Ўзлари беэътибор ўтирардилар. Ёрғучоқда икки муд буғдойни бир қўллари билан янчардилар». @Rahimjon_Aliy