TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1630

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet4,130Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatĠun 1919/06/2025 15:04
Kontenut

Kontenut tal-post

СОЛИКНИНГ ТУШЛАРИ Туш — Пайғамбарликнинг қисмларидан бир қисмдир. Туш орқали Пайғамбарлар ҳатто ваҳий қабул қилишган. — Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам пайғамбарлик келишидан олдин, ёруғ тушлар кўра бошлаган. Пайғамбарлик даврларида ҳам у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрган тушлари орқали баъзи башоратларни берганлар. — Иброҳим алайҳис салом ҳам тушига кўра ўғиллари Исмоил алайҳис саломни қурбонлик қилмоқчи бўлганлар. — Юсуф алайҳис саломга тушларни таъбир қилиш илми берилган. Болалигида кўрган тушлари 40 йил ўтиб, рўёбга чиққан. — Салафлардан Жаъфар Содиқ ва Муҳаммад ибн Сиррин роҳматуллоҳи алайҳилар тушларни таъбир қилганлар. — Кўплаб зотлар тушларида башоратлар олишган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришган, у зотдан ҳадя ҳам олишган. Мўмин-мусулмон киши ҳаётида ҳам тушнинг аҳамияти катта. Тушдан баъзи ишораларни қабул қилишган ва турли таъбирлар билан ҳаётларига татбиқ ҳам қилишган. Баъзи тушлар катта бир яхшиликларга далолат қилади, баъзилари эса катта ёмонликлардан сақланиш кераклигига далолат қилади. Ва баъзи тушлар бўладики, ўзи шайтоний туш бўлади-ю, аммо худди раҳмоний тушдек кишида ўзгача ужбларни пайдо қилади. Тушларига суяниб, гўё ўзидан валий зотни "яратиб" олади. Бу ҳам тўғри эмас. Бундай тушларга берилиб, илм ва амалга, истиқоматга аҳамият қаратмай қўяди. Айниқса, солик (Аллоҳ сари борувчи киши) тушда кўрган ҳар ҳолларига ўралашиб қолмаслиги лозим. Кўрилган туш хоҳ ўз шахсига алоқадор бўлсин, хоҳ бирор фалокат бўлсин, фарқи йўқ. Сабаби кўрилган тушлардан баъзилари ваҳималар ва беҳуда хаёллардан иборатдир. Шунинг баробарида баъзилари илоҳий кашфлар бўлиши ҳам мумкин. Қай турига кирса-кирсин, солик қалбини буларга боғлаб қўймаслиги шарт! Кўрилган туш ҳатто рост туш бўлса ҳам солик унга қизиқиб, у билан овуниб, унга катта аҳамият ва қиймат бериши асло дуруст бўлмайди. У гўё юксалгани шаклидаги ўйларга берилса, ўзини мақтаб, ужбга кетиш ва оқибат Аллоҳ йўлида тойилишга келиши мумкин. Солик Ҳаққа яқинлашган сари унинг ҳавою нафси, шайтони ҳам шунча ўсиб боради ва уни ўша кўтарилган зинасидан йиқилишга ҳаракатлар бўлади. Шунда у азалий аввалу охирдаги шиорни қалбига қадаб, қадамларини собит қилишини Аллоҳдан сўраши лозим. Шиор будир: "Илаҳи анта мақсуди ва ризока матлуби" (Аллоҳим мақсадим Сенсан, розилигинг талабимдир). Ҳа, азизлар. Соликни кароматлар ҳам, чиройли, солиҳ тушлар ҳам, кашфлар ҳам Ҳақнинг розилиги талабида юриб боришдан асло чалғитмаслиги лозимдир! Шунинг учун ҳам оддий мўминларнинг тойилишидан соликларнинг тойилиши кўпроқ ва ёмонроқдир. Чунки қуш қанча тепага кўтарилса, шунчалик овчига нишон бўлади. Унинг қулаши шунчалик оғир бўлади. Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy