TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
— Сен тасаввур қил: мен йўқман. Сен ёлғизсан ва гаплашадиган ҳеч киминг йўқ. — Сен-чи, қаердасан? — Мен йўқман! — Унақа бўлмайди-да, — деди айиқча. — Мен ҳам шундай деб ўйлайман, бироқ шундай бўлиб қолди; мен умуман йўқман, дейлик. Сен ёлғизсан. Шунда нима қиласан? - деди типратикан. — Еру осмонни тескари қилиб бўлсаям сени топаман! — Мен ҳеч жойда йўқман. Йўқ! — Унда, унда... унда мен далага югуриб бораман ва "Типратика-а-ан!" деб қичқираман ва сен эшитиб "айиқча-а-а!" деб жавоб берасан, шунақа. — Йўқ, - деди типратикан. — Мендан томчи ҳам йўқ! Тушуняпсанми? — Нега шу гапга ёпишиб олдинг? - айиқчани жаҳли чиқди. — Агар сен йўқ бўлсанг, унда мен ҳам йўқман, тушундингми?.. @таржима @Rahimjon_Aliy