TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
*** Чопиб чиқдим далаларга мен, Юрагимда саман кишнайди. Атрофимда етти сайёра, Етти иқлим — ҳаммамиз дайди... Шамол болиш бўлар бошимга, Қумбўронлар ёқимли увлар. Чаманларни кезганим учун Атиргулнинг ҳидлари қувлар. Севгум дилдан, боримни ечиб, Рангларингдан либос тўқийман. Зикринг айтган борлиқни ичиб, Косасида Фурқон ўқийман! Кўзларимни Сенга қадасам, Нигоҳимни узмасам бир зум. Юрагимни кузак тубида Баҳор келиб, гуллар табассум! Чопиб чиқгум далаларга мен, Севишимни минг бор айтаман! Атрофимда етти сайёра, Атрофингда ўзим дайдиман! Раҳимжон Али 05.10.22 @Rahimjon_Aliy