TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1656

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,750Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatĠun 2727/06/2025 11:12
Kontenut

Kontenut tal-post

Шайх Абу Саид Қуддиса сирруҳуга: – Фалончи сув устида юрар экан, – дейилганда, шайх дедилар: – Балиқ ҳам, бақа ҳам сув устида юради. – Фалончи ҳавода учар экан, – дейилганда, дедилар: – Қушлар ҳам ҳавода учади. – Фалончи бир замонда шарқдан ғарбга бориб келар экан, – дейилганда, дедилар: – Иблис ҳам бундай қила олади. Шунда шайхга савол берилди: – У ҳолда сизга кўра камолот нима? Шайх дедилар: – Агар зоҳиринг халқ билан, ботининг эса Ҳақ (Аллоҳ) билан бўлса, у камолотдир. Бу мақом — истиқомат мақомидир. Бу мақом соҳиблари — ором топган, барқарор, ва турли ҳолатларни бошидан ўтказган, барча ҳолларда собит тура оладиган зотлардир. Улардан сирларни фош қилиш, ёки одамлар орасида фитнага сабаб бўладиган даъволар содир бўлмайди. Бас, одоб чегарасида тўхтай олган ва барча ишини Аллоҳ билан боғлаган зот қандай бахтли ва гўзал кимсадир! "Руҳул баён" тафсиридан @Rahimjon_Aliy