TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Иброҳим алайҳиссаломнинг нафсида "Мен махлуқотлар ичида энг раҳмлиман", деган фикр пайдо бўлди. Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломни осмонга кўтариб, бандалар нима амал қилаётган бўлсалар, ҳаммасини кўрсатди. Иброҳим алайҳиссалом: "Эй Роббим, уларни ҳалок қил!" дедилар. Аллоҳ таоло: "Эй Иброҳим, Мен сендан кўра бандаларимга раҳмлироқман. Тушгин, шоядки улар тўғри йўлга қайтсалар ва тавба қилсалар", — деб марҳамат қилди. "Шарҳул Ҳикам ал-Атоия" китобидан @Rahimjon_Aliy