TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
ТАРИҚАТ СУННАТЛАРИ Эй дарвеш! Билгилки, тариқат 6 суннатдан иборат: Биринчиси – намозни жамоат билан биргаликда ўқиш. Иккинчиси – кечалари эрта уйғониб, бедор бўлиб, таҳажжуд намозини ўқиб, зикр ва дуо ила машғул бўлиш. Учинчиси – ҳар доим пок, озода юриш. Тўртинчиси – доимо таҳоратли бўлиш. Бешинчиси – таъзим билан зикр қилиш. Олтинчиси – беш вақт намоздан кейин ҳар гал пайғамбарлар, валийлар, Ислом подшоҳи, она, ота, пир, устоз ва фарзандлари ҳақига дуо қилишдан иборат. Хожа Аҳмад Яссавий раҳимаҳуллоҳ "Рисола дар одоби тариқат" китобидан. @Rahimjon_Aliy