TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1724

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,770Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatLul 2121/07/2025 14:42
Kontenut

Kontenut tal-post

ЁРГА ЕТАР КУН БОРМИ, ЁРОНЛАР? Ҳамду санолар айтай Худога, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Етгайму додим нозук адога, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Шум толеимдан кўрдум жафони, Золим рақиблар кўрди вафони, Ҳолим сўр эмди, бергил давони Ёрга етар кун борму, ёронлар? Булбулдайинким фарёд этарман, Ишқ дафтарини бунёд этарман, Кўнлумни бир дам мен шод этарман, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Қачон висолинг бўлғай муяссар, Ишқингда кездим ҳам баҳру ҳам бар, Дарду аламга тўлди кўнгуллар, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Ғам баҳри қилди мавжини бунёд, Ишқингда қилдим минг оҳу фарёд, Ўтти нигорим чун сарви озод, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Ҳажр аҳли келди, тутти ёқамдин, Бағрим тилинди пайкони ғамдин, Фарёд этарман ушбу аламдин, Ёрга етар кун борму, ёронлар? Шамъи фироқинг кўксимда ёнди, Кўз ёшим оқиб бағримга томди, Ғафлатда қолган Машраб уёнди Ёрга етар кун борму, ёронлар? Бобораҳим Машраб қуддиса сирруҳу @Rahimjon_Aliy