TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Абдураҳмон Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» асарида келтирилган бир ҳикоятда нақл қилинишича, Мансур Ҳаллож етмиш муриди билан бир тунда Байтул Мақдисга етиб боради. Қарашса, ҳаммаёқ зим-зиё, қандиллар ўчган. «Бу қандиллар қачон ёнади?» деб сўрашганда, «Саҳарга яқин», дейишибди. Шунда Ҳаллож «Саҳаргача ҳали анча бор-ку», дея шаҳодат бармоғи билан ишорат қилиб «Оллоҳ» деганда тўрт юз қандил бирданига чароғон бўлиб кетган экан. Ўша ердаги роҳиблар ундан «Сен қайси диндансан?» деб сўраганда, «Ҳанафий мазҳабиданман. Муҳаммад алайҳиссалом умматиман. Ҳанафийларнинг ҳам энг кичигиман…», дея жавоб берган экан. Бунда Мансурнинг исломиятга садоқати ва буюк эҳтироми яққол кўринади. @Rahimjon_Aliy