TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
ОШИҚЛАР Ўн саккиз минг оламда ҳайрон бўлган ошиқлар, Топмай маъшуқ чароғин сарсон бўлган ошиқлар. Ҳар дам боши ўргулиб, кўзи халққа телмуриб, Ҳу - ҳу дею журқулиб, гирён бўлган ошиқлар. Куйиб ёниб кул бўлган, ишқида булбул бўлган, Кимки кўрса қул бўлган, мардон бўлган ошиқлар. Йўл устида ҳак, бўлган, сийналари чок бўлган, Зикрин айтиб пок бўлган, нолон бўлган ошиқлар. Ҳиммат қурин боғлаган, юрак бағрин доғлаган, Фарёд уриб йиғлаган, гирён бўлган ошиқлар. Гоҳи юзин сарғайиб, гоҳи йўлида ғариб, Тасбеҳлари ё ҳабиб, жавлон бўлган ошиқлар. Аҳмад сен ҳам ошиқ бўл, сидқинг бирла содиқ бўл, Даргоҳига лойиқ бўл, жонон бўлган ошиқлар. Хожа Аҳмад Яссавий қуддиса сирруҳу Журқулиб - қоврилиб, куйиб @Rahimjon_Aliy