Kontenut tal-post
Абдулхолиқ Ғиждувоний қуддиса сирруҳу Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари ҳақидашундай деганлар: «Муборак оёқларидан бири иккинчисига нисбатан бир оз калта эди. Юзларида чечак хасталигидан излар қолган эди. Соқоллари узун ва қизғиш эди. Жуссалари озғинроқ эди. Кимни кўрсалар, «хожа» деб мурожаат қилар эдилар. Сафарга кўп чиқар эдилар. Либослари жундан ва ямоқли бўлар эди. Арпа унидан тайёрланган нон, тариқли нон, уруғ ёғи ва қовун истеъмол қилар эдилар. Қирқ кунда бир марта товуқ гўшти, баъзан туя ва қўй гўшт истеъмол қилар эдилар. Этикдўзлик ва деҳқончилик билан шуғулланар, Ҳақ таоло нима берса, камбағал, етим-есир, ғариб, бемор ва серфарзанд, муҳтож, йўқсил оилаларга тарқатар эдилар. Умрларида бирон марта тиланчилик қилмаган, муридларини ҳам бундан қайтарар эдилар. Доимо Аллоҳга суянар, дунёни обод қилишга уринмас, бошқаларни ҳам бу йўлдан ман қилар эдилар. Ҳар йил қирқ кун амри маъруф, наҳйи мункар қилар, инсонларга яхшиликни тавсия этар эдилар. Подшоҳ ва бойларнинг уйларига бормас эдилар". @Rahimjon_Aliy