Kontenut tal-post
АЛЛОҲ ПАШШАНИ НЕГА ЯРАТГАН? Абу Наъиймнинг “Ҳилятул-авлиё” китобида келади: “Халифа Жаъфар ал-Мансур Мадинага келди. Бир жойда ўтирган эди юзига пашша қўнди. Халифа пашшани ҳар қанча ҳайдамасин, яна қайтиб келиб қўнаверди. Шу пайтда бу мажлисга Жаъфари Содиқ кириб келди. Халифа унга қараб сўради: “Эй Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ пашшани нимага яратганикин а?”. Бўлиб ўтган ҳодисадан хабари йўқ олим жавоб берди: “Аллоҳ у билан жабборларни хорлаш учун яратган”. Халифа ўз саволидан уялиб жим бўлиб қолди. Жаъфари Содиққа Аллоҳ таоло илм, фаросат, ҳикмат, саҳоват ва мулойимликка қўшиб бир ажиб салобат ва ҳайбат ҳам берган эди. Гарчи Жаъфари Содиқнинг жавобидан жахли чиққан бўлсада, ундаги салобат ва виқорни кўриб унга бир нарса дейишга ботинолмади. @Rahimjon_Aliy