TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Умуман олганда эса муҳаббат — тасаввуфнинг асосий рукнларидан бири. Жуда кўп ирфоний тушунча-истилоҳларнинг шарҳи муҳаббатга келиб боғланади. Тасаввуфни лўнда қилиб, илоҳий муҳаббат ҳақидаги илм дейиш мумкин. Чунки тасаввуф илоҳий маърифатни эгаллаш, Аллоҳнинг сифат ва исмлари орқали Унинг Зотини билиш ва танишни талаб қилар экан, буни ақл ва назарий — тафаккурий билимлар билан эмас, балки, яширин бир ички туйғу, ботиний басират, яъни муҳаббат воситасида амалга ошириш мумкин, деб таълим беради. #иқтибос @Rahimjon_Aliy