Kontenut tal-post
“Уйинул ахбор” деган асарда ШАҚИҚ БАЛХИЙнинг шундай дегани келтирилади: Инсонлар оғизларида баъзи бир гапларни кўп айтадилар, лекин феъл-атворларида бу гапларга қаршилик қиладилар: 1. Оллоҳнинг бандасиман, Оллоҳнинг қулиман дейдилар-у, ҳаётда банда – қул каби эмас, жуда эркин, бетизгин, ҳур каби тутадилар. Ўзларини дунёда абадий бойваччалар деб билишлари Оллоҳ ўртага қўйган гўзал аҳлоқ асосларига тўғри келмайди. 2. Оллоҳ ҳар кимнинг ризқи-насибасини кафолатлаган дейдилар-у, қалблари фақат дунё молини орттириш билангина шодланади. 3. Дунёда ҳаммамиз ўткинчимиз, ҳаммамиз ҳам ўламиз дейдилар, лекин ҳеч қачон ўлмайдигандек дунё билан ўралашиб, Оллоҳнинг буйруқлари билан ишлари бўлмай қолади. Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг “Мукошафат-ул қулуб” китобидан @Rahimjon_Aliy