TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1879

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,720Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatSet 2626/09/2025 08:36
Kontenut

Kontenut tal-post

Гулдек юзингни дилбарим Кўргони келдим соғиниб. Сан шоҳи олам, ман гадо, Кўргони келдим соғиниб. Ишқингда дилбар зор-зор, Йиғлаб юрибман, эй нигор. Кел эй, букун кўзи хумор, Кўргони келдим соғиниб. Сиздин бўлак йўқтур кишим, Ўзга билан йўқтур ишим. Мастона кўзлик маҳвашим, Кўргони келдим соғиниб. Тан ичра жоним сан эдинг, Хуш меҳрибоним-сан эдинг, Ширин забоним сан эдинг, Кўргони келдим соғиниб. Ман ҳаста дил ҳайрон бўлуб, Ишқингда саргардон бўлуб, Фарвона янглиғ ўргулуб, Кўргони келдим соғиниб. Дардинг билан дармондаман, Топкин илож бемораман, Васлинг билан афтодаман, Кўргони келдим соғиниб. Эй дилбари нозик бадан, Ҳам тишлари дурри Адан, Ой юзлари боғу чаман, Кўргони келдим соғиниб, Боғу баҳорим сан мани, Кўзи ҳуморим сан мани, Ширин забоним сан мани, Кўргони келдим соғиниб, Мандин яширма юзларинг, Ёдимға тушти сўзларинг, Куйдирди ёрим кўзларинг, Кўргони келдим соғиниб, Кўйингда дилбар зор-зор, Шому сабо, лайлу наҳор, Йўқ эмди бизда ихтиёр, Қўргони келдим соғиниб. Исҳоқхон Ибрат @Rahimjon_Aliy