TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
*** Юрак дарвозангни каттароқ очгин Бир гўзал, бир ширин, бир туйғу келар... Асрлар тафтига ифорин сочган- Қадим саодатнинг насими елар. Бир кўнгил, бир йўл бу, бир улкан чўққи, Тирмашсанг, қонасанг энди ярашар. Сўзласанг унданда гўзал Сўз йўқки- Тилингни малаклар ялашар... Қанотингни ёзсанг, Ҳумо лол қолар, Ҳаё қўрғонингдир, ҳаё – пардозинг. Қанот қоқ, қанот қоқ жим турма фақат, Ахир Арш қадар юксак парвозинг! ...Бир тотли Бахт туйдим кўнглим қаърида, Демак, туйғуларим эмаскан завол. Жилмаяр юрагим соҳилларида- Мовий ҳижоб ўранган ҳаёл. Юрак дарвозангни каттароқ очгин... Раҳимжон Али @Rahimjon_Aliy