TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Иброҳим ибн Адҳам айтдилар: Уч юздан ортиқ валий зотларга хизмат қилдим, уларнинг ҳар бири менга тўрт нарсани насиҳат қилди: 1. Ким кўп таом еса, Аллоҳга ибодатида лаззат тотмайди. 2. Ким уйқуни кўпайтирса, умрида барака бўлмайди. 3. Ким одамларга кўп аралашса, Аллоҳ ҳузурида унинг фойдаси учун ҳужжат қоим қилинмайди. 4. Ким одамларнинг обрў-иззатлари ортидан кўп сўзлаш, шаънини ғийбат ва гапиришга муккасидан кетиб, шу ишга одатланса, тавҳид калимаси билан дунёдан ўтмайди. Яъни, иймонсиз вафот топиши мумкин. @Rahimjon_Aliy