TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #1959

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,610Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatOtt 2727/10/2025 08:36
Kontenut

Kontenut tal-post

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Азизлар, биласизлар каналимизда умуман реклама хизмати йўқ, лекин бугун бир гуруҳни холис тавсия этмоқчиман. Маълумки, бизнинг диёр мусулмонларининг устозлари форслар бўлади. Бунга яққол мисол Имом Аъзам Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳидирлар. Форслар орқали биз динни ўргандик. Шунинг учун ҳам аждодларимиз араб ва форс тилларида китоблар ёзишган, форс тилидаги китобларни шарҳлашган, нодир асарлар форс тилида ёзилган. Шунингдек, Ислом динининг моҳияти бўлмиш тасаввуф адабиёти ҳам форс тилида кўп ва хўпдир. Ҳатто дунёни ҳалигача ўзига ром этиб келаётган Мавлоно Румий роҳматуллоҳи алайҳининг Маснавийи Шарифлари ҳам форс тилида ёзилган. Қуйидаги ҳавола орқали дўстим, биродарим ва устозим фаолият юритаётган гуруҳга аъзо бўлсангизлар бўлади. Кимлар учундир фойдаси тегса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Аллоҳ барчамизни яхшиликларда жамласин! https://t.me/Forstili_Mominzoda