Kontenut tal-post
*** Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг: - Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди. У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди. Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар: - Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истеъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди! Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди. @Rahimjon_Aliy