Kontenut tal-post
АСОНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА Маймун ибн Маҳрон Ибн Аббосдан (розийаллоҳу анҳумо) ривоят қилади: “Таёқ кўтариб юриш мўминнинг белгиси бўлиб, пайғамбарларнинг суннатидир”. Ҳасан Басрий (Аллоҳ уни раҳмат қилсин) дейдилар: «Таёқда олтита хислат бор: “Пайғамбарлар суннати, мўминлик белгиси, солиҳ киши учун зийнат, душманларга қарши қурол заифларга ёрдам, мунофиқларнинг ёмон кўришлари ҳамда тоатда зиёдалик”. Айтадиларки, агар мўмин кишида таёқ бўлса, ундан шайтон қочади, мунофиқ, фосиқ кишилар эса, унга таъзимда қилади, намозда сутра тўсиқ бўлади, дармонсизланса, қувват бўлади, Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломнинг қиссаларида айтганидек, бошқа кўпгина фойдалари ҳам бор. “Ана у қўлингдаги нимадир, эй Мусо?! (Мусо) деди: “У асойим, унга таянурман ва у билан қўйларимга (барг) қоқиб берурман. Яна унда бошқа ишларим ҳам бор” (Тоҳо, 17-18). Таёққа суянишда минг хил фойда бор дейилган. "Бўстон-ул орифин" китобидан @Rahimjon_Aliy