TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #2015

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet2,740Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatDiċ 101/12/2025 02:35
Kontenut

Kontenut tal-post

СЕВИШ... Аллоҳни севиш… Аллоҳ севганни севиш… Аммо уни қандай севамиз? Яна ҳам тўғрироғи севгимизни қандай исботлаймиз? «Сени жуда севаман, Яратган Эгам! Сизни жуда яхши кўраман, эй Аллоҳнинг расули!» деймизми? Бу даъво исбот талаб қилмайдими? Аллоҳ ва Расул нурига парвона ошиқлар каби бўлишимиз керак эмасми? Бу ишқ насими эсмаган кўнгиллар хазонга айланмайдими? Уни севиш… Ота-она, бола-чақа, мол-дунё ва ҳатто ўзимиздан ҳам ортиқроқ даражада севиш. Бу севги билан иймоннинг чўққисига эришмоқ ва коинот сарварига уммат бўлмоқ… Уни севиш… У севилгач, Унинг барча яратиқлари ҳам севилади. У севганлар ҳам севилади. Ва бу севги амал дафтаримизга ибодат бўлиб ёзилади… Уни севиш… Унга кўнгил бериш… Унда Уни топиш, Уни билиш ва Унда Унинг зарраси бўлиш… Менликдан воз кечиш… Иккилик йўлини тарк этиб, бирлашиш, бирлик йўлига равона бўлиш… Ишқдан телба бўлиш… Ёниб-қовжираш… Фақат У билангина мавжуд бўла олиш… У билан борлиқ моҳиятига етиш. Уни билиш… Уни англаш билан ҳамма нарсани англаш… Уни топиш… Уни топган ҳамон ҳамма нарса топилади. Усиз ҳеч нарса бўлмайди. У билан бутун борлиқ мавжуд. "Гулнинг гуллари" китобидан @Rahimjon_Aliy