TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Собит ал-Бунаний бир ҳикояни айтади: "Бир йигит бор эди. Балоғатга етганда онаси унга насиҳат қилиб: «Ўғлим, бир кун (ўлим куни) борки, уни ҳеч қачон унутма!» дер эди. Аллоҳнинг амри келганда ва йигит ўлим ётоғида ётар экан, онаси уни бағрига босиб: «Ўғлим, мен сенга шу кунни эсга солар эдим ва ундан эҳтиёт бўлишингни айтган эдим», деди. Ёш йигит эса онасига шундай деди: «Онажон, менда меҳрибон Роббим бор. У бу яхшилигини бугундан кейин ҳам мендан аямаслиги ва мени кечиришига умид қиламан.» У Роббисига нисбатан яхши гумонда бўлган ҳолда кетди ва бу яхшиликни кўрди." @Rahimjon_Aliy