TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Шаъбон ойида Маккага қадам қўйдим. Ҳажга қадар Оллоҳ менга у ерда истиқомат қилишни насиб этди ва тунлари менга дуо эшигини очиб қўйди. Каъбатиллоҳда, дуолар мустажоб бўладиган маконда туриб илтижолар қилдим. Кўнглимда тавбани маромига етказиш, нафсимни майда-чуйда нарсалардан йироқ қилиш азимати пайдо бўлиб қолганини ҳис этдим. Оллоҳдан қалбимни тўғри йўлга бошлашини, дунёда зоҳидлардан бўлишимга мадад беришини, Қуръони каримни тугал ёд олишни менга насиб қилишини сўрадим. Ватанга қайтаётганимда кўнглимда Қуръони каримни ёд олишга иштиёқ пайдо бўлганини сездим. Йўлда бир неча сурани осонликча ёд олиб қўйдим. Уйга келганимдан сўнг сал кун ўтмай уни бошидан охиригача хатм қилдим. Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy