Kontenut tal-post
«… Қўлимга ал-Антокийнинг «Қалблар давоси» китоби тушиб қолди. Гўё йўқотган ва қидираётган нарсамни топиб олгандай бўлдим. У ҳам бўлса нафс риёзати эди. Мен нафсимни тарбият қилишга киришдим. Бу саъйю-ҳаракатимда Оллоҳ менга мададкор бўлди. У менга нафсимни шаҳвоний ҳирс-туйғудан тийишлик йўлини ўргатди. Натижада аста-секин қалбимни англай бошладим… Қалбимда уйда узлатда ўтириш ва саҳроларга чиқиб кетиш иштиёқи пайдо бўлди, юртимдаги харобат, хилват ва мозористонларни айландим. Бу ҳозиргача менинг кундалик одатим бўлиб қолган. Тўғри сўз одамлардан менга ёрдам қўлини чўзишларини илтимос қилиш хаёлимга келди. Аммо ундай қилмадим, кимсасиз жойларни тавоф қилишни давом эттирдим. Шундай кунларнинг бирида худди туш кўраётган кишидек пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни кўрдим…» Ҳаким Термизий роҳматуллоҳи алайҳи @Rahimjon_Aliy