Kontenut tal-post
ЭҲ ВАЛИЙЛАР, ЭҲ ОШИҚ ЗОТЛАР... Хатиб Бағдодий ҳамиша: “Мен замзам сувини ихлос билан уч марта ичганман. Учовида ҳам уч нарсани дуо қилиб ичганман. Биринчиси, “Бағдод тарихи”ни мукаммал ҳолда ёзиб тугатишни ният қилдим. Иккинчиси, “Жомеъ ал-Мансур”да бош хатиб ва ҳадис илмидан мударрис бўлишни ният қилдим. Учинчиси, агар вафот қилсам, Бишри Ҳофий ҳазратларининг қабри ёнига дафн қилинишни ният қилдим”, деб айтиб юрганлар. Бишр ибн ал-Ҳорис ал-Ҳофий (150-227 ҳ./767-841 м.) таниқли сўфий, мутасаввиф олимлардан бири. Асли марвлик бўлиб, Бағдодда яшаганлар. Ҳадис ривоятида ҳам ишончли ровийлардан ҳисобланган. Буюк мужтаҳид ва муҳаддис Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳи Бишри Ҳофийнинг ҳузурига кўп қатнар, “Мен илмни кўп билишим мумкин, бироқ, у Аллоҳни мендан кўра кўпроқ билади”, дер эдилар. https://t.me/Rahimjon_Aliy