TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
Kontenut
Kontenut tal-post
Хожа Аҳрор Валий ҳазратлари ҳожатбарор зот бўлганлар. Умаршайх Мирзо Шош (Тошкент) аҳолисидан 250 000 динор талаб қилганда Хожа Аҳрор солиқларни ўзлари тўлаб, фуқаронинг қишдан эсон-омон чиқиши учун яна қўшимча 70 000 динор берганлар. «Фақрлигим - фахримдир» деган ҳадисни дастурил-амал қилган Хожа Аҳрор Валий ҳисобсиз мол-мулкка эга бўлса ҳам, барча тамаларни рад этиб, фақирона ҳаёт кечирганлар. @Rahimjon_Aliy