Kontenut tal-post
ДЎСТ Одам узоқ яшар, Жудаям узоқ, Агар дўсти бўлса суянадиган, Агар дўсти бўлса ҳар қутлуғ саҳар Баҳайбат қуёшдай уйғонадиган. Бугун мен умримнинг қоқ ўртасида Дилдан туйганча бир ҳақиқатни, Севиниб, соғиниб яшай бошладим Соатга чўзилган ҳар дақиқани: Умрим узайгани муборак бўлсин, Рост бўлсин ойлардай теран кунларим. Умрдай баҳорлар, Баҳор бўйларин Таратган ўзгача рангин кўзларим. Осмондай далани тўлдириб нурга Бебаҳо тилсимлар ўстирган дўстим, Юз минг елкаларим, Юз минг қўлларим, Юз минг юракларим сеники бўлсин! Бағрида эзгулик уруғлари-ла, Асрдан-асрга ўтаётган, дўстим, сен учун жоним ҳам жисмимни ёриб, Юз мингта ханжардай Жаранглаб ўсди. Умрим узайгани муборак бўлсин. Оқари рост бўлсин тўкин дарёдай. Энди кунларимнинг қат-қатларида Асло ўлимлар йўқ, Фақат ҳаёт бор! Шавкат Раҳмон @Rahimjon_Aliy