TGTGInsighttelegram intelligenceLIVE / telegram public index
← Rahimjon Ali
Rahimjon Ali avatar

TGINSIGHT POST

Post #2147

@rahimjon_aliy

Rahimjon Ali

Viżjonijiet1,460Għadd ta' viżjonijiet
IppubblikatFra 1212/02/2026 02:46
Kontenut

Kontenut tal-post

НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИДАГИ 11 РАШҲА (Давоми) 4. Хилват дар анжуман — одамлар ичида хилват қилиш. Ҳазрати Хожа Баҳоуддин қуддиса сирруҳудан сўрадилар: “Сизнинг тариқат йўлингизнинг асоси нима?” Жавоб бердилар: “Хилват дар анжуман, яъни ташқи тарафдан халқ билан ички (қалб) томон, Ҳақ билан”. Ҳазрати Эшон Убайдуллоҳ Аҳрор қуддиса сирруҳу айтадиларки: “Зикрда қаттиқ саъй-ҳаракат қилишлик билан беш олти кун ичида шундай мартабага етиш мумкинки, одамларнинг сўзлари ва ҳикоялари қулоққа зикр бўлиб эшитилади, ҳатто ўзи гапираётган сўз ҳам зикрдек туюлади, бироқ кучли ҳаракат қилмай буга етишиб бўлмайди.” Азизларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларига эрашганликлари учун хилват дар анжуманни танладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хилватдан (ёлғиз яшашдан) кўра жамиятни ихтиёр қилдилар ва айтдилар: “Одамларга аралашиб уларнинг озорига сабр қилган мўмин инсонлар аралашмаган мўминлардан афзалдир”. 5. Ёдкард — зикр қилмоқ. Улуғларимизнинг бу сўзларини тасаввуф китобларида ҳар хил маънолар билан ифодаланган. Шайх Муҳаммад Ҳоний ҳазратларининг “Албаҳжатус санияти фи одобит тариқати” деган мўътабар китобларида: “Ёдкард”дан мурод таҳлил зикридир. Солик ёши улуғрок бўлиб, дунёвий ишлардан фориғ бўлса ёки ёш бўлса ҳам ижозатлик зотларнинг рухсати билан бир кеча кундузда беш минг, ўн минг миқдорда тил билан “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини такрорлайди. 6. Бозгашт — қайтиб айтиш. Азизларимизнинг айтган бу муборак сўзларининг мазмуни: зокир нафий исбот зикрини қилаётганда, нафасни ичига тортгандан кейин уч марта қалбига қараб: “Худовандо мақсудиман туйи ва ризоиман туйи” — Оллоҳим мани мақсадим Сани ўзинг ва Сани ризолигинг, деб айтади. Нафасни ташқарига чиқаргандан кейин ҳам уч марта шу калимани такрорлайди. Нақшбандия пирларимиз нафий исбот зикри вақтида ушбу сўзни такрорлашни буюрадилар. Муридлар бу сўзни такрорлаб, мазмунига ҳар вақт амал қилишга ҳаракат қиладилар. Зикр бошлагувчи бу бозгашт сўзларини айтаётган пайтда чин дилдан бўлмаганини сезса ҳам, бироқ уни айтишни тарк қилмасин, бора-бора у ҳақиқатга айланиб, таъсир зоҳир бўлади. @Rahimjon_Aliy