Kontenut tal-post
ШАЙХ АБДУЛҚОДИР ЖИЙЛОНИЙ ҲАЗРАТЛАРИ «Ғавсул Аъзам» номи билан танилган Шайх Муҳйиддин Саййид Абулқодир Жийлоний қодирия тариқати сўфийларидан бўлиб, Жийлоннинг Баштир қишлоғида 471/1078 йилда дунёга келган. Жийлоний дастлаб Абу Закариё Табризийдан адабиёт бўйича дарс олган. Ўн олти ёшида Бағдодга бориб, Абу Бакр ибн Муҳаммад, Абулқосим Али ибн Аҳмад ибн Баён, Абу Толиб ибн Юсуф каби уламолардан калом ва ҳадис илмидан таҳсил олган. Али ибн Абу Саъид Мухрумийдан фиқҳ илмидан сабоқ олган. Абу Саъид Мухрумий қўлидан шайхлик хирқасини кийган. Бағдодга қайтган Абдулқодир Жийлоний мадрасада мударрислик қилган. Жийлоний ўттиз уч йил давомида ваъз айтиб, толиби илмларга сабоқ берган. Жамоат орасида «султон ул-авлиё», «қутби аъзам», «ғавс ул-аъзам», «ғавс ул-сақалайн» деб улуғланган Абулқодир Жийлонийнинг мақоми олий бўлиб, Аллоҳнинг валийси, каромати зоҳир машойих эди. Абулқодир Жийлоний 90 йил яшаб, 562/1166 йилда вафот этган. Қабри Бағдодда. Самарқанд вилояти Ургут тумани Ғус қишлоғида Абдулқодир Жийлонийнинг қадамжойи бўлиб, мўътабар зиёратгоҳ ҳисобланади. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари деганлар: Ҳар икки оламнинг султони Шоҳ Абдулқодир, Одам авлодининг ҳоқони Шоҳ Абдулқодир, Аршнинг, Курсининг, қаламнинг ойи ҳам қуёши, Энг буюк нурдан бу қалб нури Шоҳ Абдулқодир. @Rahimjon_Aliy